GM Uzbekistan «Капиталбанк» имтиёзли автокредитлаш дастури бўйича расмий ҳамкор бўлганини маълум қилди.
Эндиликда Lacetti SХ М/Т (1-поз.) автомобилига мазкур банкдан қуйидаги шартлар асосида имтиёзли кредит расмийлаштириш мумкин:
10 фоиз дастлабки тўлов амалга оширилганда (5 йилгача) йиллик 22 фоиз;
30 фоиз дастлабки тўлов амалга оширилганда (3 йилгача) йиллик 20 фоиз;
50 фоиз дастлабки тўлов амалга оширилганда (2 йилгача) йиллик 19 фоиз;
60 фоиз дастлабки тўлов амалга оширилганда (15 ойгача) йиллик 18 фоиз.
Расмийлаштириш «AS Servis» расмий дилерларида дастлабки тўлов мавжуд бўлганда амалга оширилади.
GM Uzbekistan тез орада автокредит расмийлаштириш орқали харид қилиш мумкин бўлган автомобиллар моделлари сафи кенгайтирилишини ваъда қилмоқда.
Изоҳ (0)