• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12305.8
    • RUB152.56
    • EUR14389.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Алишер Шодмонов: Бирламчи тиббиёт муассасаларидаги тор мутахассислар етишмовчилиги 2020 йилгача тўлиқ бартараф этилади

    Миллий матбуот марказида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан «Тиббий таълимдаги ислоҳотлар – соғлиқни сақлаш тизимини тараққий эттиришнинг муҳим мезонларидан бири» мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.

    Фото: ССВ

    Фото: ССВ

    Тадбирда таъкидланганидек, ҳозирда мамлакатда 7 та олий тиббий таълим муассасаси ва уларнинг 4 та филиалида малакали кадрлар тайёрланмоқда. 2018 йил ушбу олий таълим муассасаларини бакалавриат йўналиши бўйича  2000 нафар талаба тугатиб ишга йўлланма олган бўлса,  4395 нафар йигит-қизлар талаба бўлиш бахтига мушарраф бўлди.

    Таълим тизимидаги ислоҳотлар жараёнида Тиббиёт олий таълим муассасаларида бакалавриат таълим йўналишлари ўқиш муддатлари 7 йилдан 6 йил ва «тиббий профилактика» йўналишида 6 йилдан 5 йил қилиб белгиланди. Шунингдек, ўқув режаларидаги ижтимоий-иқтисодий фанлар блокини 23 фоиздан 7 фоизга қисқартирилиб, клиникагача ва клиникага оид фанлар учун соатлар ҳажми  55 фоиздан 85 фоизгача оширилди ҳамда халқаро стандартларга мос янги ўқув режалари ишлаб чиқилгани ҳам таълим бериш сифатига ижобий таъсир кўрсатмоқда.

    Анжуманда қайд этилганидек, ҳозирда ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларини малакали шифокорлар билан таъминлашда давлат грантлари асосида бакалавриатура йўналиши бўйича мутахассислар тайёрлашнинг мақсадли қабул квоталари бўйича қабул йўлга қўйилгани ҳам эътиборга лойиқ. Чунончи, 2017 йилда 1180 та, жорий йилда 1548 та квота шакллантирилди. Мақсадли тайёрланаётган кадрлар 3 йилдан 10 йилгача муддатда тегишли ҳудудларда ишлаб беришади. Бундан ташқари, пенсияга чиққан мутахассисларимиз малакасини ошириб, ишга жалб этилиши, хориждаги мутахассисларимизнинг Ўзбекистонга қайтиб, фаолият юритаётганин жорий йилда ўқув йилининг қисқариши эвазига иккита курснинг ўқишни тамомлаши каби омиллар ҳам соҳадаги кадрлар етишмовчилигини бартараф этишда қўл келаётир.

    – Ушбу чора-тадбирлар натижасида Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Андижон, Сирдарё вилоятларида умумий амалиёт шифокорига бўлган эҳтиёж тўлиқ қопланди. Қолган ҳудудларнинг ҳам бу борадаги эҳтиёжи 2019 йил битирувчилари ҳисобидан қопланади. Бирламчи тиббиёт муассасаларидаги тор мутахассислар етишмовчилиги клиник ординатура, магистратура, қисқа муддатли қайта тайёрлов курслари битирувчилари ҳисобига 2020 йилгача тўлиқ бартараф этилади, – деди Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов.

    Тиббий олий ўқув юртларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳам вазирлик диққат-марказида бўлиб келаяпти. Жумладан, 7 та тиббиёт олийгоҳи объэктларига 57,6 млрд. сўм, шунингдек, учта тиббиёт олийгоҳларининг килиникаларига 35,0 млрд. сўм маблағ йўналтирилиб, қурилиш-таъмирлаш ишлар жадаллик билан олиб борилаяпти.

    Тиббий таълим тизимида халқаро ҳамкорлик ҳам ривожланмоқда. Кейинги йилларда республикамиздаги тиббиёт олий ўқув юртлари 20 дан ортиқ хорижий олий таълим муассасалари билан хамкорликни йўлга қўйди. Ушбу ҳамкорлик меморандумлари асосида ҳозирда биргина Жанубий Кореянинг тиббиёт университетларида 40 нафар ўзбекистонлик талабалар тегишли таълим йўналишларида  таҳсил олишмоқда.

    Жорий ўқув йилида Тошкент давлат стоматология институтида Москва давлат тиббиёт-стоматология университетининг «Стоматология» ва Италиянинг Турин политехника университетининг «Биотиббиёт муҳандислиги» таълим йўналишлари очилди. 2019—2020-ўқув йилидан бошлаб Жанубий Кореянинг Индже университети Илсан госпитали билан «Травматология ва ортопедия» магистратура мутахассислиги бўйича қўшма дастур асосида Тошкент педиатрия тиббиёт институтида  магистрларни тайёрлаш ҳақида келишув имзоланди ва таълим жараёнини бошлаш режалаштирилган. Шунингдек,  ушбу институтда «Педиатрия иши» таълим йўналиши бўйича қўшма дастур асосида ҳалқаро факультетда талабаларни тайёрлаш юзасидан Россия Федерациясининг Санкт-Петербург давлат педиатрия тиббиёт университети билан келишув имзоланди.

    Талабалар билан бир қаторда шифокорларнинг малакасини ошириш борасида ҳам тизимли ишлар олиб бориляпти. Жорий йилда шу йўналишда беш юз нафардан кўпроқ ёш мутахассисларнинг чет элда малака ошириши, 400 нафарга яқин хорижлик мутахассислар Ўзбекистондаги тиббиёт муассасаларида маҳорат дарсларини ташкил этиши тиббиёт олдида турган долзарб вазифалар ечими йўлида муҳим қадам бўлмоқда.

    Тиббий олий таълим муассасаларида малакали кадрлар тайёрлаш баробарида соҳанинг долзарб масалалари бўйича илмий изланишлар ҳам олиб борилмоқда. Сўнгги йилларда  226 та ихтирога ва фойдали моделларга патентлар, 186 та ЭҲМ дастури учун гувоҳномалар олингани ҳам соҳада илм-фанга қаратилаётган юксак эътибор натижасидир.

    Матбуот анжуманида журналистларни қизирган саволларга мутахассислар батафсил жавоб қайтарди.

    09.10.2018, 11:52   Изоҳ (0)   7883
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқанд шаҳрининг айрим ҳудудларидаги газ тармоғида камчиликлар аниқланди

    09.10.2018, 11:39

    Урганчда ноқонуний валюта савдоси билан шуғулланиб келган фуқаролар қўлга олинди

    09.10.2018, 11:27

    Ботиржон Асадов Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси вазифасини бажаришга киришди

    09.10.2018, 10:58

    «Ҳидоя» мадрасаси фахрий имоми Абдулатифхон махдум вафот этди

    09.10.2018, 10:32

    Ўзбекистон Тожикистон билан чегарани миналардан тозалашни бошлади

    09.10.2018, 10:10

    Ўзбекистонда нечта туман ва шаҳар борлигини биласизми?

    09.10.2018, 10:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қирғизистонда бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди

    Ўзбекистон | 25 август, 23:48

    Олимлар парацетамолнинг кутилмаган хавфи ҳақида огоҳлантирди

    Дунё | 25 август, 23:40

    Россияда мигрантлар имтиҳонига аёллар билан мулоқот қилиш қоидаларини киритиш таклиф этилди

    Дунё | 25 август, 23:25

    Польша президенти украиналик қочқинларни қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги қонунга вето қўйди

    Дунё | 25 август, 23:15

    Британияда вертолёт қулаши натижасида уч киши ҳалок бўлди

    Дунё | 25 август, 23:05

    “АҚШ Украинага пул бермайди”. Трамп уруш ҳақида янги баёнотлар билан чиқди

    Дунё | 25 август, 22:57

    Иордания подшоҳи Самарқанддаги “Боқий шаҳар” мажмуасида бўлди

    Ўзбекистон | 25 август, 22:41
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.