Оилада фожиа юз берганда, бу уни мустаҳкамлаши керак. Бироқ хитойлик 40 ёшли Тянь Хайчэн икки йил аввал автоҳалокатга учраб, фалаж бўлиб қолганда, рафиқаси уни ташлаб кетди. Эркакнинг бахтига ундан барча оила аъзолари воз кечмади, деб ҳикоя қилади Big Picture.
Эркакнинг олти ёшли қизи Цзя Цзя отасининг ғамхўрлигини ўз қўлига олди ва икки йилдан буён унга ғамхўрлик қилмоқда.
Тянь танасининг кўкрак қафасидан пастки қисми фалаж бўлиб қолган. 2016 йилнинг март ойида у таксига ўтирган ва ЙТҲга учраган. Фожиадан бир неча ой ўтиб, у билан етти йил яшаган рафиқаси қариндошларини кўришга бир неча кунга кетаётганини айтган, бироқ қайтиб келмаган. Аёл ўзи билан катта ўғлини олиб кетган.
Тянь аёли билан учрашишни хоҳламайди. Улар ҳали ажрашмаган.
Хитой ОАВларига кўра, ҳар куни Цзя Цзя эрталаб соат олтида туриб, отасини массаж қилади. Мактабга кетишдан олдин қиз отасига тишларини тозалашга ва ювинишга ёрдам беради. Қиз мактабда бўлган вақтда фалаж отасига бувиси ва бобоси қараб туради. Мактабдан кейин Цзя Цзя тушлик тайёрлайди ва отасига уй бўйлаб юришга ёрдам беради.
Изоҳ (0)