Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

BMW компанияси X6 М кроссоверининг янги авлоди синовини бошлади. Автомобильнинг тақдимоти 2019 йилнинг апрель ойига Шанхай автосалонига мўлжалланган. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.

Фото: «Корреспондент.net»

Фото: «Корреспондент.net»

Автомобиль CLAR платформаси асосига қурилган. Бу модель учун тўлиқ узатма кўзда тутилган.

Кроссовер 600 от кучига эга. У 4,4 литр сиғимли V8 двигатели билан жиҳозланган. Машина 100 км/соат тезликка 4,2 сонияда эришади, энг юқори тезлик соатига 250 километрни ташкил қилади.

Фото: «Корреспондент.net»

Фото: «Корреспондент.net»

Фото: «Корреспондент.net»

Фото: «Корреспондент.net»

Автомобильнинг ташқи кўриниши аввалги талқиндан орқа эшикларнинг бурчакли шакли, том чизиқлари ва бамперлар билан фарқланади. Шунингдек, кроссовер ғилдирак аркаси ва радиаторнинг янги панжарасига ҳам эга бўлган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Tata Steel Чесс 2023. Нодирбек Абдусатторов америкалик рақиби билан дуранг ўйнади ва ҳамон мусобақа пешқадами бўлиб турибди. Жавоҳир Синдоровда ҳам дуранг
Маҳаллий
Сурхондарёдан топилган айиқ боласи зоопаркка топширилди
Маҳаллий
Ўзбек тили дарслигида мусиқа асбоблари номи хато ёзилгани айтилди (видео)