Украинанинг машҳур телекўрсатуви «Орёл и Решка» ижодкорлари Ўзбекистонга келди. Лойиҳанинг Instagram’даги саҳифасида съёмка жараёнларидан фотосуратлар эълон қилинган. Бу ҳақда UZ24 хабар берди.
Ижодий гуруҳ Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида бўлиши режалаштирилган. Дастурда бошловчилар шаҳарларнинг диққатга сазовор жойлари, тарихий ёдгорликларига ташриф буюришади.
Кўрсатув шартига кўра, саёҳат давомида бошловчилардан бири фақат 100 доллар миқдоридаги маблағни сарфлай олади, иккинчиси эса маблағи чекланмаган «олтин карта»дан фойдаланади.
Бу кўрсатув ижодкорларининг Ўзбекистонга биринчи маротаба келиши эмас. 2015 йилда ижодий гуруҳ «Орёл и решка. Shoping» лойиҳаси билан Самарқанд, Бухоро ва Тошкент шаҳарларида бўлганди.
Изоҳ (0)