Кеча, 2 октябрь санасида Европа Чемпионлар Лигаси 2-тури доирасида «Ювентус» «Янг Бойз» клубини 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувдаги барча голлар аргентиналик Пауло Дибала ҳисобига ёзилди. Ўйинда ўтган турдаги қизил карточкаси сабаб Криштиану Роналду қатнашмади.
Мазкур натижа жамоанинг янги мавсум стартида қўлга киритган кетм-кет тўққизинчи ғалабаси бўлди. Туринликлар А Серияда қаторасига 7 ўйиндаги ғалаба қозонган бўлса, Чемпионлар Лигасининг 2 турида ҳама муваффақият қозонди.
«Ювентус» 1930/31 йилги мавсумни 8 та ғалаба билан бошланган, аммо 9-баҳсда «Наполи»га 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйганди.
Изоҳ (0)