24—30 сентябрь кунлари Қизилқия шаҳрида Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг музокаралари бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Учрашув доирасида дала текширувларининг якунлари кўриб чиқилди, шунингдек ўзаро чегаранинг қолган участкаларини баён қилиш давом эттирилди.
Музокаралар натижасида баённома имзоланди.
Изоҳ (0)