Қорақалпоғистон Мактабгача таълим вазирлиги, вилоят ва Тошкент шаҳар мактабгача таълим бошқармалари, мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлимлари раҳбарлари Мактабгача таълим вазири томонидан жойлардаги давлат ҳокимияти органлари билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади. Бу Президентнинг «Мактабгача таълим тизимини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида кўзда тутилган.
Ҳужжатга мувофиқ, 2019 йил 1 январдан:
Мактабгача таълим тизимининг пенсия ёшидаги ходимларига, уларнинг мактабгача таълим тизими муассасаларидаги фаолияти асосий иш жойи бўлган тақдирда пенсия тўлиқ миқдорда тўланади;
Мактабгача таълим билан боғлиқ йўналиш бўйича фаолиятга лицензия бериш учун мажбурий лицензиявий талаб мактабгача таълим муассасаси, унинг тарбияланувчилари, педагоглари ва таълим-тарбия жараёни тўғрисидаги ишончли ахборотни Мактабгача таълимни бошқаришнинг ахборот тизимига киритишдир;
Нодавлат мактабгача таълим муассасаси лицензиясини тўхтатиш ёки бекор қилиш учун Мактабгача таълимни бошқаришнинг ахборот тизимида мактабгача таълим муассасаси, унинг тарбияланувчилари, педагоглари ва таълим-тарбия жараёни тўғрисидаги ишончли ахборотнинг йўқлиги асос бўлади.
Мактабгача таълим ва Молия вазирликларига:
2019 йил 1 январдан Тошкент шаҳрининг учта туманида жон бошига норматив молиялаштиришнинг синов режимида жорий этилиши;
2019 йил 15 июлгача бўлган муддатда синов тариқасидаги жон бошига норматив молиялаштириш натижаларининг батафсил таҳлил қилиниши;
2019 йил 1 августгача бўлган муддатда Вазирлар Маҳкамасига ўтказилган таҳлил натижаларини ҳисобга олган ҳолда мактабгача таълим тизимида молиялаштириш механизмини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритилишини таъминлаш топширилди.
Изоҳ (0)