«Аш-Шабоб» террорчилик гуруҳи жангарилари Сомали пойтахти Могадишода Италия ҳарбий конвойига ҳужум қилди. Бу ҳақда маҳаллий Garowe Online нашри хабар бермоқда, деб ёзади «РИА Новости».
Ҳужум оқибатида икки нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлган, яна беш киши жабрланган.
Ҳодиса гувоҳининг маълум қилишича, портловчи моддалар бўлган машина Италия байроғи остида ҳаракатланаётган ҳарбий колоннага зарба берган. Оқибатда автомобиллардан бирига зарар етган.
«Аш-Шабоб» террорчилик гуруҳи юз берган ҳодиса учун жавобгарликни зиммасига олган. Нашрнинг таъкидлашича, гуруҳ террорчилари илк бор Европа Иттифоқи миссиясига ҳужум қилган. Иттифоқ ўқув миссияси ҳозирча мазкур ҳодисага изоҳ бермаган.
Изоҳ (0)