Жанубий Корея ҳукумати 2007 йилги саммитда Кореялар ўртасида декларация имзоланганлигига бағишланган тадбирларда иштирок этиши учун 150 кишидан иборат делегацияни юборишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Рёнхап» агентлиги хабар бермоқда, деб ёзади «РИА Новости».
«Бугун Кесонда Кореялар ўртасидаги қўшма мувофиқлаштирувчи бюро раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди. Шимол ва Жануб 4—6 октябрь кунлари Пхеньянда 2007 йилнинг 4 октябрида имзоланган декларациянинг 11 йиллигига бағишланган хотира тадбирларини ўтказади. Уларда биз томондан 150 кишидан иборат делегация иштирок этиши таклиф этилди», — дейилади Корея Республикаси бирлашиш вазирлиги хабарида.
Томонлар ҳозирча делегация таркиби, унинг ҳаракатланиш йўналиши ва Пхеньяндаги дастурларни мувофиқлаштиришни давом эттирмоқда.
Изоҳ (0)