«Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компаниясида аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш билан бир қаторда аҳоли турмуш даражасини яхшилаш, янги иш ўринларини яратиш эвазига аҳоли бандлигини таъминлаш масаласига ҳам жиддий эътибор қаратиб келинмоқда, деб ёзади ЎзА.
Ўтган бир йилда жами 747 та иш ўрни яратилди. Бандликни таъминлаш дастурига асосан, жорий йилда жами 612 та иш ўрни яратиш белгиланган. Январь—август ойларида тизимда 546 та янги иш ўрни яратишга эришилди. Шунинг 473 таси касаначилик ва 73 таси янги корхоналар ҳисобига яратилган иш ўринларидир.
Аҳамиятлиси, касаначилик иш ўринлари ногиронлиги бўлган ва меҳнатга лаёқатлилик даражаси чекланган хотин-қизларга 300 дан ошиқ тикув машинаси олиб бериш ҳисобига яратилди.
Изоҳ (0)