Жорий йилнинг 25 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 23 та оилавий меҳмон уйи рўйхатга олинди, дея хабар бермоқда ЎзА Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига таяниб.
Мазкур оилавий меҳмон уйлари асосан Қашқадарё, Самарқанд, Бухоро ва Хоразм вилоятларида очилди ва натижада 50 дан ортиқ иш ўринлари яратилди.
Оилавий меҳмон уйи фаолиятини амалга оширишнинг бир қанча шартлари мавжуд. Бунда яшаш учун қулай шароитлар: ободонлаштирилган ҳудуд, телефон алоқаси, кўрпа ва тўшаклар, табиий ва сунъий ёритиш воситалари, ўзбек, рус, инглиз тилларида оилавий меҳмон уйи номи туширилган маълумот тахтаси, ҳар бир меҳмон учун 3 метр квадратдан кам бўлмаган жой, санитар-гигиеник ва хавфсизлик ва бошқа талабларга жавоб бериши лозим. Меҳмонхона хизматлари сифатини ошириш, туристларни кенгроқ жалб этиш учун шароитлар яратиш мақсадида имтиёзли кредитлар ҳам тақдим этилади.
Изоҳ (0)