Эрон ТИВнинг расмий вакили Баҳром Қосимий Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг Теҳрондаги ядро материаллари омбори ҳақидаги баёнотини рад этди. Бу ҳақда мамлакат ТИВ сайтида маълум қилинди, деб ёзади «РИА Новости».
Нетаньяху 27 сентябрь, пайшанба куни БМТда Исроил разведкаси Теҳронда тонналаб ядро қурилмалари ва материаллари бўлган махфий омборни топганлигини маълум қилди ва темир дарвозалари бўлган деворларнинг суратларини кўрсатди.
«АҚШ ва Исроил Эронга қарши сценарийни ижро этишга муваффақ бўлмагач, бу кулгили баёнот ва Исроил бош вазирининг шоуси кутилмаган ҳолат бўлмади. Бу Исроил расмийларининг янги томошаси бўлиб, биз уни қатъий рад этамиз. Аслида мазкур баёнот у ҳақда гапиришга ҳам арзимайди», — деди Қосимий.
Изоҳ (0)