Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари Ислом Жасимов Жаҳон банки гуруҳининг Халқаро молия корпорацияси делегацияси раҳбари Виолейн Конар-Лиси билан учрашди, деб ёзади UzDaily.
Учрашув савдо сиёсати, савдо жараёнларини соддалаштириш, шунингдек, Жаҳон савдо ташкилотига қўшилишда Ўзбекистонга кўмак кўрсатиш масалаларига бағишланди.
Томонлар Ўзбекистонда ташқи иқтисодий соҳани янада либераллаштириш бўйича олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотлар самарадорлигини, шунингдек, экспорт-импорт операцияларини божхона билан тартибга солиш соҳасидаги иштирокчилар учун қулай шароитлар яратишни муҳокама қилди.
Изоҳ (0)