Эфиопия полицияси мамлакат пойтахти Аддис-Абеба шаҳри атрофида юз берган этник тўқнашувларда бевосита иштирок этган 1200 дан ортиқ кишини қўлга олди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Сентябрь ойининг ўртасида Эфиопияниинг Оромия провинцияси аҳолиси «Оромия озодлик фронти» (OLF) ташкилоти етакчиларини қўллаб-қувватлаш учун намойишга чиққан. Шундан кейин шаҳарга келган ёшлар ва маҳаллий аҳоли ўртасида тартибсизликлар ва тўқнашувлар юзага келган.
Тартибсизликлар уч кун давом этган. Маълумотларга кўра, бу воқеалар оқибатида 28 киши қурбон бўлган. Қўлга олинганлар мамлакат жануби-ғарбидаги ҳарбий машғулот лагерига юборилади, улар лагерда реабилитацион тадбирларни ўтайди.
Август ойида Эфиопия ҳукумати OLF билан ярашиш ҳақидаги келишувни имзолаган, ташкилот июль ойига қадар мамлакатдаги террористик ташкилотлар рўйхатига кирган.
Изоҳ (0)