БМТ бош котиби Антониу Гутерришнинг фикрича, Европа мамлакатлари қайтадан ХХ асрдаги «совуқ уруш» давридаги вазиятга тушиб қолди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
БМТ бош котибининг маърузасида айтилишича, Европада «совуқ уруш» даврида ҳукмронлик қилган рақобат қайтадан ёйилди ва қитъада национализмнинг кенг ва хавфли тўлқини кезмоқда.
Бундан ташқари, Гутерришнинг таъкидлашича, агар Яқин Шарққа назар солинса, фаластинликлар ва исроилликлар ўртасидаги низо шошилинч эътиборни талаб қилади, низони кечиктирмасдан икки давлатнинг мавжудлиги принципига нисбатан келишув асосида ечиш керак.
Изоҳ (0)