Андижон шаҳрида бепул Wi-fi ҳудудли электрон кутубхона ташкил этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Андижон вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан кейинги икки ойда вилоят марказидаги кўчалар, хиёбонлар, бозорлар ҳудуди, йирик ташкилотлар олдида ана шундай ойнаванд китоб жавонлари ташкил этилиб, уларнинг ёнига мутолаа учун қулай бўлган ўриндиқлар ўрнатилди.
Китоб жавонлари корхона-ташкилот ва муассасалар, зиёлилар, китобхонликка қизиқадиганлар, одамларнинг ўқимишли бўлишини истаган кишилар томонидан ихтиёрий равишда турли мавзулардаги бадиий ва оммабоп китоблар билан тўлдириб борилмоқда.
Китоб жавонлари такомиллаштирилиб, Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги вилоят мусиқали драма ва комедия театри олдидаги кенг майдонда навбатдаги электрон кутубхона ташкил этилгани кўпчиликка манзур бўлди.
Келгусида Андижон шаҳридаги яна 12 манзилда ана шундай Wi-fi ҳудудли электрон кутубхона ташкил этилиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)