Танзанияда Виктория кўлида йўловчи кемасининг ҳалокати оқибатида қурбон бўлганлар сони 225 кишига етди. Бу ҳақда шаҳар полицияси комиссарига таяниб, Citizen маҳаллий газетаси хабар қилди, деб ёзади «РИА Новости».
Аввалроқ 209 киши ҳалок бўлганлиги маълум бўлган эди.
Нашрга кўра, 22 сентябрь куни кечқурун яна тўққиз нафар ҳалок бўлганнинг жасади топилган, яна етти нафари 23 сентябрь, якшанба тонгида топилган.
Кема 20 сентябрь куни Юкора оролидаги причалдан 50 метр масофада ағдарилиб кетган. Ҳалокатга кема бошқарувчисининг жуда кескин бурилиши сабаб бўлганлиги маълум қилинмоқда.
Изоҳ (0)