Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон сиёсатига қарши бўлган юзлаб одам 22 сентябрь, шанба куни Германия шаҳарларига чиқди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Намойишга чиққанлар Туркия етакчисининг 28—29 сентябрь кунлари ГФРга расмий ташрифига қаршилик билдирмоқда.
Полиция маълумотларига кўра, Берлинда намойишларда бир неча юз киши, Билефелд ва Эссенда юзга яқин одам иштирок этган. Шу каби тадбирлар Гамбург, Франкурт-на Майн, Ганновер ва Штутгартда ҳам бўлиб ўтган. Эрдўғоннинг уни танқид қилганлар: журналистлар, олимлар ва бошқа мухолифатчиларга қарши қаратилган режими намойишчиларда норозилик уйғотмоқда. Улар Туркияда қамоққа олинган.
Бундан ташқари, намойишга чиққанлар Суриянинг Африн шаҳридаги инсон ҳуқуқлари бузилишлари ҳақида эслатиб ўтган.
Изоҳ (0)