Профессионал боксда фаолият олиб бораётган ўзбекистонлик Шаҳрам Ғиёсов ўзининг навбатдаги жангини бугун, 22 сентябрь куни Британиядаги «Уэмбли» стадионида ўтказади.
Шаҳрамга бугунги жангда никарагуалик Хулио Лагуна рақиблик қилади. Ғиёсов шу кунгача проф рингда тўрт маротаба рингга чиқиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган (3 таси нокаут). Лагуна эса 14 та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғолиб бўлган. 10 та жангни муддатидан олдин якунлаган.
Эслатиб ўтамиз, «Уэмбли» стадионида бўлиб ўтадиган жанг оқшомининг асосий тўқнашуви Энтони Жошуа ва Александр Поветкин ўртасида бўлиб ўтади.
Иккала жангни ҳам UzReport-TV телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади. Трансляциялар 22:00 да бошланади.
Изоҳ (0)