Колумбиянинг Гуадуас шаҳрида ҳайдовчининг оломон устига машина ҳайдаши оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди, ўн киши жароҳатланди. Бу ҳақда «Zakon.kz» хабар бермоқда.
Қайд этилишича, маҳаллий аҳоли вакиллари аввалроқ содир бўлган ЙТҲдан сўнг тўпланиб, музқаймоқ ва йогурт олиб кетаётганида ағдарилиб кетган иккита автомобиль яқинида турган эди. Улар шоссега сочилиб кетган маҳсулотларни йиғаётганларида бошқа бир автомобиль келиб уларни босиб кетган.
Дастлабки маълумотларга кўра, машинанинг тормози ишламай қолган. Тўрт киши ҳодиса жойида, яна тўрт киши эса шифохонада ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)