Фарғонада божхоначилар қайта ишланган нефтни тўхтатиб қолди, деб хабар беради Божхона қўмитаси ахборот хизмати.
Фарғона вилояти божхона бошқармасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Н.Х. бошқарувида бўлган Cobalt русумли автомашина Фарғона шаҳар ҳудудида тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, автомашина салонида полиэтилен қопларга жойланган 710 литр нефть маҳсулоти ортилганлиги аниқланган.
«Одатда нефть мураккаб технологиялар асосида заводларда қайта ишланади. Аммо, нефтнинг ноқонуний айланмаси фош этилишига қараганда, ‘уддабурон’лар энди уни қўлбола цеxларда қайта ишлашга киришган кўринишади. Бундан-да муҳими, улар бу хом ашёни қаердан олишган?», — дейилади хабарда?
Ушбу ҳолат юзасидан текширувлар олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)