Шотландия ҳукумати Эдинбургда сайёҳлар учун солиқ жорий қилиш имкониятини муҳокама қилади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Мамлакат ҳукумати Эдинбургда ёзги мавсумнинг айни қайнаган вақтида ўтказилган сўров натижаларини ҳисобга олади. Сўровда иштирок этган сайёҳларнинг 92 фоизи агар солиқ бир кеча учун бир фунтдан ошмаса, шаҳарга келишда давом этишини кўрсатган.
Шунингдек, иштирокчиларнинг 78 фоизи агар солиқ бир тун учун тўрт фунтни ташкил қилса ҳам, Эдинбургга келиш режасини ўзгартирмаслигини қайд этган.
Маҳаллий аҳоли орасида ўтказилган худди шундай сўров тахминан 59 фоиз аҳоли ташаббусни қўллаб-қувватлашини кўрсатган.
Изоҳ (0)