АҚШ Шинжон-Уйғур мухтор туманидаги мусулмон уйғурларга зулм ўтказилиши билан боғлиқ вазият туфайли, Хитойга қарши санкциялар киритиш имкониятини кўриб чиқмоқда, деб ёзади Reuters Давлат котиби Майк Помпеонинг ёрдамчисига таяниб.
Унинг сўзларига кўра, Вашингтон Шинжон-Уйғур мухтор туманидаги вазиятни кузатиб бормоқда ва чоралар кўришга тайёр.
Аввалроқ The New York Times уйғурларнинг сиёсий таълим бўйича қайта тарбиялаш лагерларида ҳибсда сақланиши ҳақидаги хабарлар туфайли, юқори мансабли амалдорларга санкциялар қўлланилишини маълум қилган эди.
Бундан ташқари, чоралар ҳудудда лагерлар қуриш ёки ўз ичига биологик материаллар ва ДНК намуналарини йиғишни олувчи кузатув тизимларини ўрнатишда қатнашаётган Хитой компанияларига нисбатан ҳам кўрилади.
Оқ уйда санкциялар бир неча ойлар мобайнида муҳокама қилиниб келмоқда.
Изоҳ (0)