АҚШнинг Массачусетс штатидаги шаҳарларда 70 та газ портлаши ҳолатлари қайд этилди, улар эса ёнғинларга олиб келди, деб ёзади «ТАСС» штат полициясига таяниб.
«Ҳодиса сабаблари аниқланганича йўқ. Вазият барқарорлашгач, қўшма теширув ишлари олиб борилади», — дейилади полиция хабарида.
Газ чақнашлари штат шимолидаги Лоренс, Андовер ва Шимолий Андовер шаҳарлари юз берган. Газ ҳиди бўлган ҳудудлардан одамлар эвакуация қилинган. Шу билан бирга, полиция Columbia gas компанияси хизматларидан фойдаланувчи уй эгаларини ўз уйларини тарк этишга чақирди.
Компания учта ҳудудда портлашларни келтириб чиқарган қувур билан боғлиқ ҳодисани текширишни бошлади. Андовер ёнғин хизмати портлашлар газ қувуридаги ўта катта босим туфайли юз берганини тахмин қилмоқда.
Портлашлар оқибатида Лоуренсда олти киши, Андоверда эса уч киши жабрланган.
Изоҳ (0)