Бароновичи ип-газлама ишлаб чиқариш бирлашмаси Ўзбекистоннинг пахта ишлаб чиқарувчилар кластерига кирди. Бу ҳақда Беларусь бош вазир ўринбосари Михаил Русий маълум қилди, дея хабар беради ушбу мамлакат телеграф агентлиги.
«Бу ерда пахта етиштирамиз, қайта ишлаймиз ва бизга комбинатда керак бўладиган ип-тола учун материалларни оламиз. Бу ҳал қилинган масала, бизга арзонроққа тушади ва самаралироқ бўлади», — деди Русий.
Бош вазир ўринбосари Минск трактор заводи маҳсулотларини Ўзбекистонда йиғиш ҳам йўлга қўйилишини билдирди.
«Корхона Қорақалпоғистонда ишга туширилиш ҳақида келишиб олдик. Тошкент қишлоқ хўжалиги машинасозлиги заводи ҳам майдон вазифасини ўташи мумкин. Биринчи босқичда 1000 та трактор ишлаб чиқарилади», — таъкидлади Михаил Русий
Изоҳ (0)