Мьянмада шифокорлар эркакнинг қорин бўшлиғидан 26 йил аввал бошқа операция вақтида унутиб қолдирилган 15 сантиметрли жарроҳлик асбобини чиқариб олди. Бу ҳақда Coconuts хабар берди.
Шу ўтган вақт ичида эркак кучли оғриқлардан азоб чеккан. Унинг оиласи аввалги операцияни ўтказган жарроҳга топилма ҳақида айтиб берган, бироқ шифокор айбни тан олмаган.
Жарроҳ ҳодисада операциядан кейин асбобларни тозалаши керак бўлган ҳамшираларни айблаган. Бундан ташқари, шифокор ўша вақтдаги иш шароитларидан шикоят қилган ва электр таъминотидаги узилишлар сабабли операцияни фонар ёрдамида қилганини айтган.
Беморнинг қариндошлари Мьянма Соғлиқни сақлаш вазирлигига мурожаат қилган ва барча тиббий ҳужжатларни топширган. Текширувни бир ойдан кўпроқ кутишга тўғри келган. Иккала операция ўтказилган касалхоналарга вазиятни ўрганиш учун экспертлар юборилган.
Изоҳ (0)