Россия олий суди новосибирсклик собиқ ҳуқуқ-тартибот органи ходими Евгений Чуплинга нисбатан қўлланилган умрбод қамоқ жазосини бекор қилди, деб ёзади «РБК».
Суд ҳукми бекор қилинди ва иш судга қайтарилган. Унга нисбатан жазо даражаси қайта кўриб чиқилади.
Собиқ милиция ходими Чуплин 2018 йилнинг март ойида 1998—2005 йиллар давомида 19 нафар аёлни ўлдирганликда айбланган эди. У ушбу жинояти учун 4 миллион рубль жарима тўлаган ҳамда умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.
Терговда аниқланишича, у 18 ёшдан 31 ёшгача бўлган аёлларни алдаб, машинасига ўтқазган, кейин уларни хилват жойда ўлдирган ва танасини бўлаклаган.
Изоҳ (0)