Россия президенти чет эл фуқаролари, шунингдек, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг фуқаролик олишини соддалаштирилган тартибда белгилаш ҳуқуқига эга бўлиши мумкин, деб ёзади «Podrobno.uz».
Россия ҳукумати ташаббуси билан президентга қуролли тўқнашувлар ёки сиёсий режим алмашинуви юз бераётган мураккаб ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий вазиятдаги мамлакатларда яшовчи россиялик ватандошларни соддалаштирилган тартибда фуқароликка қабул қилиш ҳуқуқини бериш таклиф этилмоқда.
Бундан ташқари, хорижда яшовчи, вақтинчалик яшаш ҳақида рухсатнома ёки истиқомат гувоҳномасини олган ватандошларнинг Россияга ихтиёрий кўчиб ўтишига кўмак бериш бўйича давлат дастури иштирокчиларининг Россия фуқаролигига қабул қилинишини соддалаштириш ҳам кўзда тутилган.
Изоҳ (0)