Украина Қуролли кучлари Азов йўналишидаги армия гуруҳини кучайтирди, деб ёзади «Корреспондент.net» қуруқликдаги қўшинлар қўмондони генерал-полковник Сергей Попкога таяниб.
«Россия Федерациясининг Азов денгизидаги тажовузкор хатти-ҳаракатларига жавобан, Украина Қуролли кучлари Бош штаби қарори билан Азов йўналишидаги Қуролли кучлар, шу жумладан, қуруқликдаги қўшинлар гуруҳи кучайтирилди», — деб ёзди у Facebook’даги саҳифасида.
Ҳудуддаги вазиятни тўлиқ назорат қилиш, кема гуруҳлари ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш, денгиз қирғоғининг ишончли мудофаасини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Изоҳ (0)