Истанбул суди режиссёр Али Авжини «Уйғониш» номли фильм учун олти йилу уч ойга озодликдан маҳрум қилди. Фильмда 2016 йилнинг июль ойида юз берган давлат тўнтаришига уриниш ҳақида ҳикоя қилинган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Фильмнинг суд иши бошланишига сабаб бўлган саҳнасида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг юзига тўппонча тиралгани кўрсатилган. Прокурор Авжини Фатҳуллоҳ Гулен бошчилигидаги мухолифат ташкилотга аъзоликда, шунингдек, мамлакат президентини ҳақорат қилишда айблаган.
Ўзининг сўнгги сўзида Авжи унга қўйилган айбловни рад этган ва тўлиқ оқланишни талаб қилган.
Изоҳ (0)