Бугун, 6 сентябрь куни Тошкентда футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эктор Купер бошчилигидаги илк учрашувини ўтказади.
Купернинг дастлабки ўйинида Ўзбекистон Сурия терма жамоасига қарши баҳс олиб боради. Ўйинга Тошкентдаги «Миллий» (собиқ «Бунёдкор») стадиони мезбонлик қилади. Баҳс 20:00 да бошланади.
Учрашувни туркманистонлик ҳакамлар бошқариб боради. Бош ҳакам Чоримурод Қурбонов унга қанотларда Полвон Полвонов ва Аҳмет Бекназаровлар ёрдам беради.
Сурия термаси бугун қизил, Ўзбекистон эса оқ-кўк либосда майдонга тушади.
Ўртоқлик беллашуви
6 сентябрь, пайшанба
Изоҳ (0)