Швейцариянинг CIES Football Observatory компанияси Европа жамоаларининг 2010—2018 йилларида трансфер бозоридаги ҳаракатлари ҳақида маълумотларни эълон қилди, деб хабар беради «Sports.ru».
Қайд этилишича, мазкур 8 йил давомида футболчилар сотувидан энг кўп фойда Франциянинг «Монако» клубига тегишли бўлиб, улар бу даврда 950 миллион евро ишлаб топган. Шунингдек, кучли учликда 683 миллион еврога футболчи сотган «Ливерпуль», 680 миллион еврони «чўнтакка урган» «Рома»ни ҳам кўриш мумкин.
Каталониянинг «Барселона» жамоаси эса 8 йил ичида футболчилар сотувида 628 миллион евро ишлаб олган, жамоанинг азалий рақиби «Реал» улардан 3 миллион кам, яъни 625 миллион еврога эга бўлган.
Изоҳ (0)