КХДР етакчиси Ким Чен Ин россиялик артист Иосиф Кобзоннинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Россия президентининг халқаро маданий ҳамкорлик бўйича махсус вакили Михаил Швидкой дафн маросимида маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Кўплаб телеграммалар келиб тушди, улар Россиянинг турли бурчакларидан, турли мамлакатлардан келмоқда», — деди у.
Швидкой, шунингдек, қўшиқчи оиласига Беларусь президенти Александр Лукашенко ҳам ҳамдардлик билдирганлигини айтиб ўтди.
Дафн маросими Москвада Чайковский номидаги концерт залида бўлиб ўтмоқда. Россия президенти Владимир Путин ва бош вазир Дмитрий Медведев дафн маросимида иштирок этди.
Эслатиб ўтамиз, Иосиф Кобзон 30 август, пайшанба куни 81 ёшида вафот этди.
Изоҳ (0)