Россиялик таниқли хонанда Иосиф Кобзон 30 август куни 81-ёшда вафот этди, деб хабар беради «Комсомолская Правда».
Хонанда узоқ вақт мобайнида оғир касаллик билан курашган.
20 июль куни Иосиф Кобзоннинг аҳволи оғирлашган. Уни оғир аҳволда жонлантириш бўлимига ётқизишган.
Бир ҳафтадан сўнг хонанда мустақил равишда нафас ололмай қолган. Уни сунъий нафас олдирувчи аппаратга улаб қўйишган. Кобзоннинг аъзолари аста-секин ишдан чиқа бошлаган.
Иосиф Кобзонга 2005 йилда саратон ташхиси қўйилган эди.
Мавзуга доир: Россиялик қўшиқчи Иосиф Кобзон шифохонага тушиб қолди
Изоҳ (0)