Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Ўзбекистоннинг бир гуруҳ давлат арбоблари, илм-фан, таълим ва санъат вакилларига давлат мукофотларини топширди, деб хабар беради «Халқ сўзи».
30 август куни Душанбе шаҳрида тақдирлаш маросими ташкил этилиб, унга Ўзбекистоннинг тақдирланган барча фуқаролари таклиф этилди ва улар шахсан президентнинг ўзидан мукофотни қабул қилиб олди.
Жумладан, маросимда Шерали Жўраевга маданий алоқаларни мустаҳкамлаш йўлидаги хизматлари учун Тожикистон халқ артисти унвони берилди. Шунингдек, «Устоз-шогирд мактаби» ўзбек миллий мақом санъати бўлими ходими Мавлуда Халиловага ҳам шундай юксак унвон топширилган.
Изоҳ (0)