Эрон олий етакчиси оятуллоҳ Али Хоманаий ҳарбий ҳаракатлар бошланиши эҳтимоли йўқлигини маълум қилди, бироқ қуролли кучларни ўз имкониятини оширишга чақирди. Бу ҳақда Хоманаийнинг расмий сайтида маълум қилинди, деб ёзади «РИА Новости».
«Қуролли кучлар огоҳлик ва бошқарувдаги мослашувчанликни намоён этиши, кун сайин ўз техник имкониятлари ва инсон ресурсларини яхшилаб бориши керак. Шунингдек, қуролли кучлар шайлигини кучайтириш учун кўрилган ҳар бир чора — Аллоҳ ҳурматини жойига қўйиш эканлигини билиши лозим», — деди Хоманаий. У сиёсий ҳисоб-китоблар нуқтаи назаридан уруш бошланиши эҳтимоли йўқлигини таъкидлади.
Куни кеча, IRNA агентлиги Эрон мудофаа вазирлиги баллистик ва қанотли ракеталар қувватини ошириш, шунингдек, янги авлод қирувчи самолётлари, денгиз кемалари ва ўта оғир вазндаги сувости кемаларини харид қилишни режалаштираётганлигини маълум қилди.
Изоҳ (0)