Бугун, 1 сентябрь санасида Индонезиянинг Жакарта ҳамда Палембанг шаҳрида XVIII ёзги Осиё ўйинларининг бокс мусобақаларида финал баҳслари бўлиб ўтмоқда.

Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов

Ҳозиргина -56 кг вазнда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Миразизбек Мирзаҳалилов финал жангини ўтказди. Унга ҳал қилувчи жангда Шимолий кореялик Хё Нам Жо рақиблик қилди. Кореялик боксчи жароҳати сабаб жангни сўнгига қадар давом эттира олмади. Миразиз эса Осиё ўйинлари—2018 чемпионига айланди.

Бу ғалаба туфайли Миразизбек Ўзбекистонга 17-олтин медални келтирди. Бироз аввал -49 кг вазнда Ҳасанбой Дўстматов кумуш, -52 кг вазндаги Жасурбек Латипов эса олтин медалга эга чиққани ҳақида хабар берилганди. Бугун, шунингдек, яна 4 нафар боксчи финал жангида иштирок этади.

  • -60кг: Шунқор Абдурасулов- Цендбаатар Ерденебат (Мўғулистон)
  • -64кг: Иқболжон Холдоров- Чинзориг Баатарсух (Мўғулистон)
  • -69кг: Бобоусмон Батуров- Асланбек Шимбергенов (Қозоғистон)
  • -75кг: Исроил Мадримов- Абилхан Аманкул (Қозоғистон)