NASA Ultima Thule деб аталувчи 2014 MU69 сайёраси суратларини эълон қилди. Осмон жисми Қуёш тизими четидаги Койпер белбоғида жойлашган. Суратлар Американинг New Horizons сайёралараро станцияси томонидан олинган. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Объектни суратга олишга биринчи уриниш икки ҳафта олдин амалга оширилган. Ўшанда осмон жисми 172 миллион километрдан LORRI (Long Range Reconnaissance Imager) камераси ёрдамида суратга олинган.
Якунда олимлар томонидан ҳар бири 28 сония фарқ билан туширилган 48 та сурат олинган. Суратлар сифати узатиш вақтида сезиларли даражада пасайган. Бироқ уларда объектларни кўриш мумкин.
Яқин келажакда станция Ultima Thule билан яқинлашади, бу 2019 йилнинг 1 январига мўлжалланган.
Изоҳ (0)