Ерга яна бир йирик астероид яқинлашмоқда. 2016 HF23 космик жисми 29 август куни сайёрадан 0,05 астрономик бирлик (7,5 миллион км) масофада учиб ўтади, деб ёзади «Ридус».
Астероиднинг диаметри 70 дан 160 метргача бўлиб, бу уни Хеопс пирамидаси (баландлиги 138 метр) ёки «Лондон кўзи» томоша чархпалаги (диаметри 120 метр) билан қиёслаш имконини беради.
Бундай катталик космик жисмни потенциал хавфли объектлар сафига қўшишга асос бўлади, аммо NASA мутахассислари фикрича, 2016 HF23 нинг Ер билан тўқнашиш эҳтимоли нолга тенг.
Изоҳ (0)