29 август куни соат 20:17 да Тошкент шаҳар ИИББ ЙХБ куч ва воситаларини бошқариш ва мувофиқлаштириш марказига 12-автобус корхонасига қарашли бўлган 131-йўналишдаги «Mersedes Benz Low Conecto» автобусининг ёниб кетгани ҳақида хабар келиб тушди, деб хабар беради Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.
Ҳодиса Олмазор туманидаги Зиёлилар бекати олдида юз берган. Ёнғин соат 20:26 да бартараф этилган. Оқибатда автобуснинг двигатель бўлинмасига зиён етган. Тахминларга кўра, бунга автотранспорт воситасининг ёқилғи тизимидаги носозлик сабаб бўлган. Қурбонлар ва жароҳатланганлар йўқ.
Ўз навбатида Тошкент шаҳар ИИББ ЁХБ автокорхоналар раҳбарлари ва ҳайдовчиларини транспорт воситасининг техник ҳолатига эътибор қаратишларини ва носоз автобусларни йўналишга қўймасликларини ҳамда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилишга чақирди.
Изоҳ (0)