Россиянинг «Лукойл» гуруҳи томонидан газ ишлаб чиқариш 2018 йилнинг биринчи ярим йиллигида 16,1 миллиард куб. метрни ташкил қилган, бу 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 20 фоизга кўп демакдир. Бу ҳақда компаниянинг 29 август куни эълон қилинган ҳисоботига таяниб, Spot хабар бермоқда.
2018 йилнинг иккинчи чорагида 8,1 миллиард куб. метр газ қазиб чиқарилди, бу бир суткалик ўртача ҳисобда 2018 йил биринчи чорагидаги даражага мос келади. Шу тариқа, компания август бошида эълон қилинган дастлабки маълумотларни тасдиқлади.
«Газ қазиб чиқаришнинг ўсишига асосан Ўзбекистондаги лойиҳаларнинг муваффақиятли ривожлантирилиши сабаб бўлди», — дейилади хабарда.
«Қандим» ва «Ҳисор» лойиҳаларида янги қувватларнинг ишга туширилиши натижасида, жорий йилнинг биринчи ярмида газ қазиб олиш ҳажми 6,1 миллиард куб. метрга ошди, бу 2017 йилнинг биринчи ярмига нисбатан икки баравар кўпдир.
Компаниянинг капитал харажатлари биринчи ярим йилликда 226,8 миллиард рублга тенг бўлди, бу 2017 йилнинг биринчи ярим йиллигига нисбатан 11 фоизга кам демакдир.
«Пасайиш асосан бош ишлаб чиқариш корхоналарининг ишга туширилиши сабабли Ўзбекистондаги газ лойиҳаларига инвестицияларнинг қисқариши билан боғлиқ», — дейди компания.
Изоҳ (0)