«Жиззах» эркин иқтисодий зонасида Хитой компанияси иштирокида шиша заводи қурилмоқда, деб ёзади Spot.
Завод қурилишининг биринчи босқичи шу йилнинг май ойида якунланди. Корхона 2019 йилда тўлиқ ишга туширилиши режалаштирилган.
Лойиҳанинг умумий қиймати қарийб 110 миллион долларга тенг. Биринчи босқичда тахминан 30 миллион доллар ҳажмидаги инвестициялар ўзлаштирилди.
Жиззах шиша заводи Марказий Осиёдаги энг йирик листланган шиша ишлаб чиқарувчиси ва етказиб берувчисига айланиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)