Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Бухоро шаҳар ИИБга Газли шоҳ кўчасида яшовчи 1964 йилда туғилган М.А ариза орқали мурожаат қилди, деб хабар беради вилоят ИИБ матбуот хизмати.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Фуқаро ўз аризасида номаълум шахс унинг яшаш уйига ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб ғайриқонуний равишда кириб, меҳмонхонасидаги шкаф ичидан жами баҳоси 1 500 000 сўмлик тилла тақинчоқларини яширин равишда ўғрилаб кетганлигини билдирган.

Олиб борилган суриштирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Газлишоҳ кўчаси 13-уй, 1-хонада яшовчи 1985 йилда туғилган Р.О содир қилганлиги аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан фуқаро Р. О.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар