Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларининг давлат байроқлари кўтарилиши муносабати билан жорий йил 25 август куни Нукус шаҳрида тадбир бўлиб ўтди. Бу ҳақда Халқаро пресс клубдан «Дарё»га хабар беришди.

Фото: Халқаро пресс клуб

Фото: Халқаро пресс клуб

Нукус шаҳрининг энг файзли жойларидан бирида, яъни таниқли И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейи олдида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларининг байроқларини кўтаришга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари, шоир ва ёзувчи, олимлар, Нукус шаҳридаги миллий-маданий марказлари аъзолари, меҳнат фахрийлари, Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндорлари, таниқли спортчилар, ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Фото: Халқаро пресс клуб

Фото: Халқаро пресс клуб

Тадбирни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг раиси Муса Ерниязов очиб берди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов, Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори - Шерзод Қудратхўжаев ва бошқа фаоллар сўз олиб, мамлакатлар байроқлари халқ ғурури ва ифтихори, унинг ўтмиши, бугуни ва келажагини ўзида мужассам этган Ватаннинг ёрқин тимсоли эканини таъкидлаб ўтди.

Фото: Халқаро пресс клуб

Фото: Халқаро пресс клуб

Шундан сўнг Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларининг гимни остида ҳар иккала республиканинг давлат байроқлари осмон қадар кўтарилди.

«Дарҳақиқат, 55 метр баландликда ҳилпираб турган, ҳар бирининг эни 8 метр, узунлиги 15 метрни ташкил этадиган Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикалари байроқлари узоқ-узоқлардан кўзга ташланиб, кўнгилларда миллий ғурур ва ифтихор уйғотади», — дейилади хабарда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар