Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Бухоро вилоятида фаолиятини вақтинча тўхтатган якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланганлиги учун бир йиллик қатъий белгиланган солиқ суммаси ҳисобланган жисмоний шахслар тадбиркорлик фаолиятини тиклаши билан солиқдан қарзлари ҳисобдан чиқарилмоқда. Бу ҳақда вилоят солиқ бошқармаси ахборот хизмати «Дарё»га хабар берди.

Фото: Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати

Фото: Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати

Тадбиркорлигини йўлга қўйган когонлик фуқаролар Анвар Сайфиддиновнинг 125 миллион сўмлик, Лайло Хасанованинг 14 миллион сўмга яқин, Дилафрўз Файзиеванинг 1 миллион 200 минг сўмдан ортиқ солиқ қарзлари белгиланган тартибда ҳисобдан чиқарилди.

«Икки йилдан бери давлатдан 125 миллион сўмлик молиявий жарима бўйича қарзларимни тугатиш масаласини ечолмай қийналиб, тадбиркорликни қайта бошласам солиқ қарзи ҳисобига мол-мулкларим хатланиб олинишидан чўчиб юрган эдим. Семинарда ҳукуматимиз томонидан берилаётган енгиликларни эшитиб жуда хурсанд бўлдим ва шу куннинг ўзидаёқ давлат хизматлари марказидан қайта тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтдим. Шундан сўнг давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан менинг 125 милион сўмлик солиқ қарзларим ҳисобдан чиқарилди. Хурсандчилигимни чеки йўқ, имтиёзли кредит олишга ҳам ариза бердим. Энди икки йилдан буён фаолият кўрсатмаётган савдо дўконимни таъмирлаб, бизнесимни бошлаб юбораман», – дейди фуқаро Анвар Сайфиддинов.

Изоҳ
Асосий янгиликлар