Самарқанд туманида 25 август куни Тайлоқ туманида яшовчи С.С. бошқарувидаги КамАЗ-5511 иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Ҳайдовчи юк автомашинасини «Самарқанд—Бухоро» йўлининг 5-километрида ҳайдаб кетаётиб, йўлнинг ўнг томонида кетаётган 3 нафар пиёдани уриб юборди.
Ҳодиса оқибатида улардан икки нафари жароҳат олиб воқеа жойида ҳалок бўлди. Яна бир киши тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилди.
Изоҳ (0)