Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

АҚШда сенатор Жон Маккейн 82 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Meduza маълум қилди.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

2017 йили унда мия ўсимтаси аниқланганди. Хасталикка қарамай, Маккейн Сенатдаги ишини давом эттирди. Яқинлари у ўлимидан бир кун аввал даволанишни тўхтатганини билдирмоқда.

Жон Маккейн 1987 йилдан бери Аризона штатидан сенатор эди. 2008 йилги президентлик сайловларида иштирок этган, бироқ курашни бой берганди. 2016 йилги кампанияда Дональд Трампга қарши чиқди ва у сайланганидан кейин ҳам танқид қилишда давом этди.

Сиёсатга келгунга қадар Маккейн авиацияда хизмат қилганди. Вьетнам уруши давомида уриб туширилган ва асирликда 5 йилни ўтказганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар