Hyundai компанияси Шимолий Америка бозори учун махсус янгиланган Elantra седанини расман тақдим этди. Модель ўзгартирилган ташқи кўринишга ва кенгайтирилган хавфсизлик тизимига эга бўлди. Бу ҳақда «Мотор» хабар берди.
Янгиланган Hyundai Elantra’нинг барча қисмлари фаол хавфсизлик вазифаларига эга бўлган. Улар қаторида қарама-қарши тўқнашишнинг олдини олиш тизими ҳамда автоматик тормозлаш вазифаси, кўринмайдиган ҳудудларни назорат қилиш, ҳаракат қаторини ўзгартириш ҳақида огоҳлантириш, шунингдек, орқани кўрсатиш камераси ва бошқалар ўрин олган.
Машина 149 от кучига эга 1,4 ва 1,6 литр сиғимли двигатель билан жиҳозланган. Двигательга боғлиқ равишда седан олти даражали механик, автомат ёки етти даражали робот тезлик узатиш қутисига эга бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)