Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

NASA раҳбари Жим Брайденстайннинг маълум қилишича, Ойнинг одам томонидан ўрганиш ишлари беш йилдан кейин қайта бошланиши мумкин. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.

Фото: «Корреспондент.net»

Фото: «Корреспондент.net»

NASA’нинг Ойга қайтадан астронавтларни жўнатишига унинг юзасидаги муз қатламининг очилиши сабаб бўлган.

Ойда топилган музлаган сув излари унинг юзасида одам учун ичимлик ва техник сув манбаси бўлиши, шунингдек, ракета ёқилғиси ва кислород ишлаб чиқаришда ишлатилиши мумкин.

NASA парвознинг қачон амалга оширилиши бўйича прогнозлар ҳам қилган. Агентлик одамсиз синов парвозини 2020 йилда, тўлиқ парвозни эса 2023 йилда амалга оширишни кўзламоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар